Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото

Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди

Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилиб, мамлакат байроғини ўрнатишди.

Тарихда биринчи бор ўзбек альпинистлари Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси – Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, чўққига кўтарилиш тажрибали альпинистлар томонидан кўп ойлик тайёргарлик ва бир ҳафталик экспедиция натижасида амалга оширилган.

Тоққа кўтарилиш шимоли-ғарбий томондан амалга оширилиб, у мураккаблиги жиҳатидан 4 «А» тоифага эга. Мамлакат байроғи билан бирга чўққига кўтарилган альпинистлар ушбу воқеани президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунига бағишлаган.

«Альпинистлар мамлакатда содир бўлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни акс эттиришини назарда тутган ҳолда ушбу чўққига “Янги Ўзбекистон” номини беришни таклиф қилди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото
Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото
Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото
Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.