Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди.
Ж.А. «TELERADIOKOMPANIYA ZO’R» МЧЖнинг шартнома асосида тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳуқуқи тегишли бўлган «Евро 2024» футбол ўйинларини ўзининг Telegram'даги «ASL FUTBOL LIVE» номли каналида ҳуқуқ эгасидан тегишли рухсат олмасдан барчага намойиш этган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Ж.А. ҳақиқатдан ҳам ўзининг Telegram'даги «ASL FUTBOL LIVE» номли каналида тегишли рухсат олмай туриб, «Евро 2024» футбол мусобақаларни ҳамманинг эътиборига тақдим қилганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалигини, ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, ўзи ишсизлигини, шароити оғирлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.А. МЖтК 177-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга нисбатан МЖтКнинг 177-1-моддасининг 1-қисми билан БҲМнинг 1 баравари, яъни 340 000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.