«Анҳор» паркида ўтказилиши режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди — видео

«Анҳор» паркида ўтказилиши режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди

Экология вазирлиги осмондан ленталар ёғилишини экология учун зарарли эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Анҳор» паркида «лента шоу» ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш натижасида паркдаги «Амфитеатр»да «лента-шоу» уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши, «осмондан ленталар ёғилиши» эса эътиборни жалб қилиш учун айтилганлиги маълум бўлди.

Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилди.

«Натижада шу куни ўтказилиши режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди. Қолаверса, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчирилди»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.