Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар ярим йилда 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар ярим йилда 48,4 млрд сўм солиқ тўлади

Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган.

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-июнь ойларида 44,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.

Тўланган солиқларнинг 95,1 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.

Meta — 18,4 млрд сўм;
Google — 12,9 млрд сўм;
Apple — 9,8 млрд сўм;
Вooking.соm — 1,1 млрд сўм;
Аmazon — 949,2 млн сўм;
Zoom — 696,6 млн сўм;
Netflix — 666 млн сўм
Acca — 652,1 млн сўм;
Xsolla — 449,3 млн сўм;
Аdobe — 301,3 млн сўм.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.