Бозорда 150 кг банан, 21 кг турли хилдаги салатлар, 45 литр сут ҳамда 32 кг пиширилган таомлар яроқсиз деб топилган.
Рейд тадбири давомида бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани аниқланган. Натижада «овқат бозори»нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Маълум бўлишича, 150 кг банан, 21кг турли хилдаги салатлар, 45 литр сут ҳамда 32 кг пиширилган таомлар яроқсизлиги туфайли савдодан олиниб, йўқ қилиш чоралари кўрилган.
«Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар, «овқат бозори» иш фаолиятини давом эттирмайди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.