Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ бериб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилганини маълум қилди.
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, воқеа 9 август куни Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи А 380 автомобиль йўлининг 236-километрида содир бўлган. Икки эркак ҳаракатланаётган Damas томига чиқиб олган. Уларнинг ҳаракатини бошқа машинадаги йўловчилар суратга олишган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари ўтказилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш жойига олиб кетилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.