“Тошкент – ​​Марказий” темир йўл вокзали ўз ишини тиклади

“Тошкент – ​​Марказий” темир йўл вокзали ўз ишини тиклади

Жума кунидан “Афросиёб”, “Шарқ” ва “Насаф” поездлари аввалгидек Шимолий вокзалдан, шаҳарлараро поездлар эса Жанубий вокзалдан қатнай бошлайди.

2024 йилнинг 15 июлидан 15 август санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, 16 август санасидан «Тошкент-Марказий» вокзали ўз фаолиятини бошлайди. Тошкент-Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин.

Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади, ҳозирда Тошкент-Марказий вокзали ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Хаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар 16 август санасидан бошлаб Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.