Дастлабки суд мажлиси якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 11 моддаси билан айбланаётган 50 нафар судланувчига нисбатан суд мажлиси санаси белгиланди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суд мажлиси 5 сентябрь куни соат 15:00 га белгиланган.
Маълумот учун, Собиқ вазирга нисбатан ЖКнинг қуйидаги моддалари билан айблов эълон қилинган:
• ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» ва «в» бандлари, (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);•
ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми «а» банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
• ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми «а» банди (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),
• ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми «а» банди (мансаб сохтакорлиги).
Эслатиб ўтамиз, Азиз Воитов 2023 йил октябрь ойида Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилган ва ўша йилнинг декабрь ойида ҳибсга олинган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.