Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи Бахтиёр Саидов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили лавозимига тайинланган Акико Фужии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Бахтиёр Саидов Акико Фужини самимий қутлаб, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолиятини қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.
“Биз БМТТДнинг Ўзбекистондаги кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлаётганини юксак қадрлаймиз. Биз мамлакатда барқарор ривожланиш учун энг яхши шароитларни яратишда яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик”, — деди ТИВ раҳбари Телеграмъдаги каналида.
Асли япониялик Акико Фужии 1996 йилдан бери БМТ тизимида ишлайди. Янги лавозимида у 2019 йилдан 2023 йилгача БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили бўлган Матилда Димовска ўрнини эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.