Республиканинг учта туманида янги шамол электр станциялари ва саноат корхоналари қурилади.
Бугунги кунда ушбу лойиҳалардан бир нечтасининг қурилиши бошланмоқда. Биринчиси Қўнғирот туманида Хитойнинг Sany Renewable компанияси томонидан қиймати 1,2 миллиард долларлик 1 гигаватт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади.
Келгусида улар томонидан йилига 4 миллиард 200 миллион киловатт-соат «яшил» энергия ишлаб чиқарилади, бу 1 миллион 750 минг хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг. Натижада қарийб 1,3 миллиард метр куб табиий газ тежалади ва атмосфера зарарланиши қарийб 2 миллион тоннага қисқаради.
Бундан ташқари, Нукус туманида 24 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига 20 миллион дона иситиш радиаторлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, айни кунларда саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 62 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилмоқда. Маросимда улардан иккитаси: Беруний тумани ва Нукус шаҳридаги йирик савдо мажмуалари очилди.
Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, янги объектлар қурилиши ва фаолиятига старт берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.