ДХХ Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари, туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва ҳоким ўринбосарини пора билан қўлга олди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, туман ҳокими ўринбосари ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.