Хоккей. «Ҳумо» Қозоғистон кубогида ўйнамоқда

Хоккей. «Ҳумо» Қозоғистон кубогида ўйнамоқда

Усть-Каменогорск шаҳрида ўтказилаётган хоккей бўйича Қозоғистон кубоги гуруҳ босқичи баҳсларининг «А» гуруҳида пойтахтимизнинг «Ҳумо» клуби иштирок этмоқда.

«Ҳумо» жамоаси гуруҳ босқичининг илк учрашувида «Кулагер» клубини 4:3 ҳисобида енгган бўлса, иккинчи беллашувда кутилмаганда «Торпедо»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу натижадан сўнг, «Торпедо» жамоасининг очколари 4 тага етди, «Ҳумо», «Арлан» ва «Кулагер» очколари иккитани ташкил қилмоқда. Фақатгина «Алматы» икки ўйинда мағлубиятга учраб, «қуруқ» серияни давом эттирмоқда.

Хоккей. «Ҳумо» Қозоғистон кубогида ўйнамоқда
Энди «Ҳумо» «А» гуруҳининг учинчи турида «Арлан»га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашув 27 август куни бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.