Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанг учун расмий постер намойиш этилди (фото)

Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанг учун расмий постер намойиш этилди

Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун украиналик Александр Усик ҳамда британиялик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги учун расмий постер эълон қилинди.

Усик — Фьюри жанги 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу боксчилар ўртасида кечган илк жанг 18 май куни айнан Ар-Риёдда ўтказилиб, унда украиналик боксчи очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ҳамда мултақ жаҳон чемпионига айланган эди. Тўққизинчи раундда Усик рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди.

Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанг учун расмий постер намойиш этилди (фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.