Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши мумкин

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун билан учрашди.

Шунингдек, учрашувда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов иштирок этди. Дастлаб, Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Париж — 2024 Олимпия ўйинларида эришилган натижалар билан қутлади.

Учрашув давомида жорий йилда Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди ва томонлар ўзларининг ташаббус ва таклифларини билдиришди.

Шунингдек, Керрит Браун мамлакатимизда мазкур мусобақани ўтказиш ва келгусида ушбу анъанани сақлаб қолиш борасида ўз фикрларини билдирди.

Манба: Minsportuz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.