Паралимпиада. Нурхон Қурбонова яна бронза медалига эга чиқди

Паралимпиада. Нурхон Қурбонова яна бронза медалига эга чиқди

Париж паралимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига навбатдаги медаль қўшилди.

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Нурхон Қурбонова бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимизнинг 6 та уриниши орасидаги энг яхши кўрсаткичи 7,75 метр масофага тенг бўлди.

Нурхон иккинчи ўриндаги бразилиялик спортчидан 7, чемпиондан эса 31 сантиметр ортда қолди. Қурбонова Токио — 2020 паралимпиадасининг ушбу йўналишида ҳам бронза медали соҳиби бўлганди.

Нурхон Қурбонова энди ўзининг севимли йўналиши — найза улоқтириш машқларида қатнашади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.