Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Париж — 2024 Олимпиадасидаги салбий натижалар ортидан Қозоғистон Туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаев вазифасидан озод этилганди.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг Фармони билан Ербол Куантаевич Мирзабосинов Қозоғистон Республикаси туризм ва спорт вазири этиб тайинланди.

Аввалроқ Мирзабосиновнинг номзоди депутатлар томонидан маъқулланган эди. У бу лавозимда 31 август куни вазирликдан озод этилган Ермек Маржикпаев ўрнини эгаллади. Маржикпаев ушбу лавозимга 2023 йилнинг сентябрь ойида тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон спорт делегацияси Париж — 2024 Олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан 206 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллаганди.

Манба: tengrinews.kz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.