Биринчи ўрта вазнда амалдаги IBF чемпионининг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Биринчи ўрта вазнда амалдаги IBF чемпионининг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Биринчи ўрта вазнда амалдаги IBF чемпиони Бахрам Муртазалиев (22-0, 16 КО) ўз камарини ҳимоя қилади.

Россиялик боксчи ўз камарига мажбурий даъвогар, австралиялик собиқ WBO чемпиони Тимофей Цзю (24-1, 17 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Муртазалиев — Цзю жанги 19 октябрь куни АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги Caribe Royale Resort аренада бўлиб ўтади.

Ушбу жанг Premier Boxing Champions доирасида ташкил этилаётган бўлиб, Amazon Prime Video стримингида пуллик трансляция қилинади.

Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.