Аввалроқ, ушбу дори фуқарода ножўя таъсир кўрсатгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шундан сўнг фуқаро «Тез ёрдам» машинасида дислокация бўйича дастлаб И.Эргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси, кейин эса ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб келиниб, стандарт бўйича даво чоралари қўлланилади.
Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, фуқаронинг аҳволи яхшилангандан кейин уйига жавоб берилади.
Дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
»Ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда Марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда",- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.