Ўзгидромет шанба ва якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10...+15 даражагача, кундуз кунлари +22...+27 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 ва 7 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
6-7 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда 6 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кеча томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучаяди. Ҳарорат +24...+29 даража бўлади.
7-8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +10...+13 даражагача, кундуз кунлари +26...+27 даражагача бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.