Паралимпиада — 2024. Темурбек Гиязов бронза медалини қўлга киритди

Паралимпиада-2024. Темурбек Гиязов бронза медалини қўлга киритди

Пара енгил атлетикачиларимиздан яна бир медаль. Бу сафар маҳоратли ҳамюртимиз Темурбек Гиязов ўз номини Париж — 2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди.

Т64 классида баландликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз 2.03 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронзага етди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.