Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида олтин медаллар бўйича энг яхши натижасини янгилади

Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида олтин медаллар бўйича энг яхши натижасини янгилади

Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади.

Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзида 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медал билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.

Бундан аввалги Токио Олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Медаллар сони бўйича Ўзбекистон учун энг яхши натижа ҳозирча Рио Паралимпиадаси ҳисобланади. Унда делегация вакиллари 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Париждаги Олимпиадада Ўзбекистон тарихда илк бор 9 та олтин медални қўлга киритди ва бу натижа мусобақа сўнгигача янгиланиши мумкин.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.