Нурсултон 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 308 турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.
Маълумот учун Рўзибоев UFC’да 3 та жанг ўтказиб, унинг 2 тасида муддатидан аввал рақибларини мағлубиятга учратган. Сўнгги жангда у 83,9 кгда октагонга кўтарилиб, Хоакин Баклига имкониятни бой берди.
Навбатдаги жанг ярим ўрта вазн (77,1 кг)да бўлиб ўтади. Фахретдинов UFC’да 5 та жанг ўтказган ва уларнинг 4 тасида ғалаба ва бир бор рақиби билан муроса йўлини танлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.