Паралимпиада. Яна бир пара дзюдочимиз совриндорга айланди
Пара дзюдочиларимиздан навбатдаги медаль. Ж2 классида 90 кг вазн тоифасида иштирок этган
Давурхон Кароматов Париж 2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда грузиялик Лаша Кизилашвилидан устун келди.
Ушбу муваффақиятдан кейин делегациямиз ҳисобидаги медаллар 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронзага етди.