ММА. Нурмагомедов Шаблийни очколар ҳисобига мағлуб этди

ММА. Нурмагомедов Шаблийни очколар ҳисобига мағлуб этди

Бироз аввал АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида навбатдаги Bellator турнири якунига етди.

Bellator Champions Series оқшомининг марказий жанги енгил вазн тоифасида ўтказилди. Унда россиялик аралаш яккакураш усталари — Bellator чемпиони Усман Нурмагомедов ҳамда камар учун даъвогар Александр Шаблий ўзаро жангда октагонга чиқишди.

Тўлиқ беш раунд давом этган жангда Усман Нурмагомедов ватандошини очколар ҳисобига кўра яққол устунлик билан мағлубиятга учратди — 50-45, 49-46, 49-46. Ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган Усман Bellator чемпионлик камарини ўзидан сақлаб қолди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.