Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди

Машҳур бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди

Бастакорнинг вафгтига узоқ муддат давом этган хасталик сабаб бўлган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар қилди.

У 1968 йилда Фарғона вилоятида туғилган эди. Мусахон Нурматов 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошида ўзбек миллий этрада санъатидаги юзлаб қўшиқлар мусиқасининг муаллифидир.

Унинг «Лайлим», « У гўзал бошқа», «Адашдим», «Яна соғиндим, яна», «Мени севиб қолсайдинг», «Хабаринг йўқ», «Қизми бу, кийикми бу», «Даврага тушган гўзал», «Оҳ, мани ватаним бу», « Келин бўлиб кетар бўлдинг Лайло», «Тўлин ой», «Найсоним Ватан» каби ўнлаб қўшиқлари машҳур.

Маълумотларга қараганди Мусахон Нурматовнинг вафотига узоқ муддат давом этган хасталик сабаб бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.