Бу билан паралимпиячиларимиз медаллар жамғариш бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Ушбу натижа билан делегациямиз Осиё мамлакатлари орасида Хитой ва Япониядан кейин учинчи, шунингдек, Марказий Осиё, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Париж 2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги тарихий натижа билан мамлакат Миллий Паралимпия қўмитаси, юксак матонат кўрсатган пара спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, миллионлаб мухлисларимизни самимий қутлайди.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон делегацияси бугун Ватанга қайтиб келади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.