Эндиликда ҳарбий хизматга саралашда ўрта маълумотдан паст бўлмаган ва ҳарбий хизмат тажрибасига эга бўлган фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Ҳужжат билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқлаштирилмоқда. Булар 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган, собиқ «шартномачилар,» шунингдек, 40 ёшгача бўлган захира ва захирадаги офицерлардир.
Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши шарт.
Бундан ташқари, хизматга киришнинг айрим имтиёзли шартлари ўзгармоқда. Илгари республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари учун шартнома бўйича ҳарбий хизматга чақиришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд эди: уларга фақат тиббий кўрикдан ўтиш кифоя эди. Ушбу имтиёз мусобақада ғалаба қозонган пайтдан бошлаб 5 йил давомида амал қилган. Ҳозир бу муддат 3 йилга қисқартирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.