Уч нафар вакиламиз Португалиядаги ЖЧда юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Уч нафар вакиламиз Португалиядаги ЖЧда юртимиз шарафини ҳимоя қилади

10-15 сентябрь кунлари Португалиянинг Калдаш-да-Раиня шаҳрида замонавий бешкураш бўйича U — 17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Ҳозирда спортчиларимиз белгиланган манзилга етиб боришган. Бугун вакилларимиз мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик машғулотини ўтказишмоқда ва эртадан баҳсларга киришишади. Дунё биринчилигида Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубинахон Қодиржонова юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.