ММА. Билол Муҳаммад Конор билан жанг қилмоқчи эмас

ММА. Билол Муҳаммад Конор билан жанг қилмоқчи эмас

UFCнинг яримўрта вазн тоифасидаги чемпиони Билол Муҳаммад Конор Макгрегор билан жанг ҳозирча қизиқ эмаслигини айтди.

«У 77 кг вазн тоифасида яхши кўринади деб ўйламайман. У ҳозир кокаин истеъмолчисига ўхшайди. Агар у Майклни мағлуб этган тақдирда ҳам, мен билан жанг қилишига йўл қўйиб бермасдим. Чунки бунга лойиқ бўлган бошқа кўплаб йигитлар бор.

Агар раҳбарият унга 77 кг вазн тоифасида мен билан чемпионлик жангига қарор қилса, мен ҳам 2 йил кутишимга тўғри келарди.

Бундай бўлмайди. Умид қиламанки, у Чендлер билан жанг қилади. Майкл учун афсусдаман. У жуда кўп кутиб қолди. Менимча бу жанг амалга ошмаса керак», — деди Билол Муҳаммад.

Манба: MMA Fighting

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.