У 240,8 млн сўмлик жарималарини тўламаганлиги сабаб МИБ автомобилни хатлаб, аукцион савдолари учун олиб қўйди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган Spark русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Шундан сўнг, ижро ҳаракатлари давомида, автотранспорт воситаси қарздор томонидан Сергели туманидаги «Тошкент Индекс» бозорига сотиш учун олиб чиқилганлиги аниқланиб, холислар иштирокида хатланган.
Ҳозирда, Spark 363 та жарималардан бўлган 240,8 млн сўмлик қарздорликни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.