2-турда эркаклар терма жамоамиз Миср жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шахматчиларимиздан Нодирбек Абдусатторов Нодирбек Ёқуббоев Жавоҳир Синдоров рақиблари билан дуранг ўйнаган бўлса, Шамсиддин Воҳидовнинг ғалабаси ҳамюртларимизга муваффақиятни тортиқ этди.
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Ангола терма жамоасини 2:0 ҳисобида енгди. Вакилларимиздан Афруза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқубова муроса йўлини танлади. Умида Омонова ҳамда Маржона Маликова ғалабага эришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.