Шахмат, Будапешт — 2024. Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизлар эса дастлабки мағлубиятни қабул қилди

Шахмат, Будапешт-2024. Ўзбекистон эркаклар жамоаси ғалаба қозонди, қизлар эса дастлабки мағлубиятни қабул қилди

Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

15 сентябрь куни 5-тур доирасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдова, қизлар эса Грузия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Амалдаги чемпионлар 3,5 : 0,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизлар жамоаси эса мусобақада иккинчи рақам остида сараланган жуда кучли терма жамоа Грузияга 1,5 : 2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эркаклар:

Ўзбекистон — Молдова 3,5 : 0,5

Нодирбек Абдусатторов — Иван Счико 1:0;

Нодирбек Якуббоев — Жегор Лашкин 0,5 : 0,5;

Жавоҳир Синдоров —Виктор Бологан 1:0;

Шамсиддин Воҳидов — Виорел Иордаческу 1:0.

Аёллар:

Ўзбекистон — Грузия 1,5 : 2,5

Афруза Ҳамдамова — Нана Загнидзе 0,5 : 0,5;

Нилуфар Якуббоева — Лела Жавакшвили 0,5 : 0,5;

Умида Омонова — Нино Басиашвили 0,5 : 0,5;

Маржона Маликова — Белла Хотенашвили 0:1.

Ўзбекистон эркаклар жамоаси дастлабки уч турда ғалаба қозониб, 4-турда Вьетнам жамоасга мағлуб бўлган эди. Қизлар жамоаси эса 5-тургача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Бу турда улар дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди.

Олимпиаданинг 6-турида бугун, 16 сентябрь куни эркаклар жамоаси Исроил билан, қизлар эса Нидерландия терма жамоаси билан куч синашади.

5 та турдан кейин амалдаги чемпионлар 7-ўринда, Ўзбекистон қизлар жамоаси эса 15-ўринда боришмоқда.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.