ҲОҚ раҳбари лавозимига даъвогарлар маълум бўлди

ҲОҚ раҳбари лавозимига даъвогарлар маълум бўлди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари лавозимига даъвогарлар рўйхатига етти киши киритилди.

ХОҚ раҳбари лавозимига номзодларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича: Халқаро енгил атлетика федерациялари (Жаҳон атлетика) ассоциацияси раҳбари Себастян Коу, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе, халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари Дэвид Лапартиан, Халқаро чанғи ва сноуборд федерацияси раҳбари Йохан Элиас, ХОҚ вице-президенти кичик Хуан Антонио Самаранч, Иордания шаҳзодаси Файсал Ал-Ҳусайн, ХОҚ Ижроия қўмитаси аъзоси Кирсти Ковентри.

Номзодлар 2025 йил январь ойида Лозаннада (Швейцария) бўлиб ўтадиган йиғилишда ёпиқ эшиклар ортида барча ХОҚ аъзоларига ўз дастурларини тақдим этади. Ўшанда номзодларнинг расмий рўйхати тасдиқланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.