Бокс. Энтони Жошуа — Даниэль Дюбуа face to face маросимида юзма-юз келишди

Бокс. Энтони Жошуа - Даниэль Дюбуа face to face маросимида юзма-юз келишди

«Matchroom Boxing» ва «Quensberry» промоутерлик компаниялари «Riyadh Season» ташкилоти билан ҳамкорликда 21 сентябрь куни Лондон (Буюк Британия) шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўтказади.

Кечанинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ҳамда унинг ватандоши Даниэль Дюбуа ўртасида кечади. Ўн икки раундлик жанг ғолиби Александр Усик вакант қолдирган IBF чемпионлик камари учун кечади. Бокс оқшоми «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

Кеча британиялик боксчилар турнирнинг медиа тадбирлари доирасида face to face маросимида ўзаро юзма-юз келишди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.