Бунга қизи ва унинг синфдоши бўлган жабрланувчининг укаси ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга синфдошлар: М.И.нинг қизи ва Т.Т.ни укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган Т.Т.га “Чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.