Шахмат, Будапешт — 2024. Жамоаларимиз бугун 7-турни тўказишади. Рақиблар аниқ

Шахмат, Будапешт-2024. Жамоаларимиз бугун 7-турни тўказишади. Рақиблар аниқ

45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун 7-тур ўйинлари ўтказилади. Жамоаларимизнинг рақиблари аниқ бўлди.

Бу турда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Украинага қарши дона суради. Бу жамоа мусобақада 15-рақам остида сараланган (Ўзбекистон эса 4-рақамли жамоа). Украина 4-турда АҚШни мағлуб этгани эътиборга молик. Украинлар айни пайтда 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон 5-ўринни банд этган. Ҳар икки жамоа ҳисобида 10 тадан очко мавжуд.

Қизларимиз эса бугун Греция билан тўқнаш келади. Бу рақиб мусобақада 23-рақам остида сараланган ва айни пайтда жадвалда 17-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса 34-рақамли жамоа ҳисобланади ва 6-турдан сўнг 16-ўринни банд этиб турибди. Ҳар икки жамоа ҳисобида 9 тадан очко мавжуд.

Ўйинлар Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.