UFC'нинг янги рейтингида ўзгаришлар бўлдими?

UFC'нинг янги рейтингида ўзгаришлар бўлдими?

14 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шахрида UFCнинг навбатдаги мусобақаси бўлиб ўтди.

«UFC 306» турниридан сўнг промоушен рейтингида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Лас-Вегасдаги мусобақада Брайан Ортега (26-6) устидан ғалаба қозонган Диего Лопес (16-4-1 N/C) ярим енгил вазн тоифаси рейтингида 3-ўринга кўтарилди ва мағлубиятсиз серия қайд этаётган Мовсар Евлоев(18-0)дан ўзиб кетди.

«UFC 306» турнирида Шон О'Мэлли(18-2-1 N/C)ни енгиб, чемпионликни қўлга киритган грузиялик Мераб Двалишвили(18-4) эса P4P рейтингида пайдо бўлди. Айни пайтда Мераб 7 ўринни эгаллаб турибди.

Маьлумот учун, Ислам Махачев, Алекс Перейра ва Жон Жонс P4P рейтингининг юқори уч ўрнини банд этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.