Париж Олимпиадаси допинг текширувлари билан ёдда қолди

Париж Олимпиадаси допинг текширувлари билан ёдда қолди

ITA Париж Олимпиадасида спортчиларни допинг текширувдан ўтказиш бўйича рекорд ўрнатилгани ҳақида гапирди.

Халқаро тест агентлиги (ITA) умумий ҳисобда 4150 нафар спортчини допинг текширувдан ўтказган. Бу ўйин иштирокчиларининг 38,75 фоизини ташкил этади.

Бу орқали текширувлар сони бўйича рекорд янгиланди. Бу Токиодаги ўйинлардан 4 фоизга, Рио Олимпиадасидан 10 фоизга кўп.

АҚШ, Хитой, Австралия ва Британия мамлакатлари спортчилари қолганларга қараганда кўпроқ текширувдан ўтди.

Енгил атлетика, сув спорти турлари, велопойга, эшкак эшиш ва спорт курашларида энг кўп текширувлар ўтказилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.