Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнагач, жадвалда 3-ўринга тушди. Венгрияни мағлуб этган АҚШ терма жамоаси ўз очколарини 15 тага етказди ҳамда қўшимча кўрсаткич бўйича биздан олдинга ўтиб олди.
Йигитларимиз бугун Хитойга қарши дона суради. Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ҳаракат қилади.
Хитой ҳисобида ҳам 15 очко бор ва бу жамоа 9-турдан сўнг 4-поғонани эгаллаб турибди.
Шунингдек, бугун Ҳиндистон ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.