Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳс олиб борди. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдоров дуранг қайд этган бўлса, Шамсиддин Воҳидов ғалаба қозонди.
Эркаклар:
Ўзбекистон Франция 2,5 : 1,5
Нодирбек Абдусатторов Максим Ваше-Лаграв 0,5 : 0,5
Нодирбек Якуббоев Этен Бакрот 0,5 : 0,5
Жавоҳир Синдаров Лорен Фрессинет 0,5 : 0,5
Шамсиддин Воҳидов Максим Лагарде 1:0
Ўзбекистонлик қизлар жамоаси Туркия устидан ғалаба қозонди. Нодира Нодиржонова ҳамда Нилуфар Якуббоева ғалаба қозонган бўлса, Умида Омонова дуранг қайд этди. Афрўза Ҳамдамова эса рақибига имкониятни бой берди.
Қизлар:
Ўзбекистон Туркия 2,5 : 1,5
Афрўза Ҳамдамова Экатерина Аталик 0:1
Нилуфар Якуббоева Бетул Кемре 1:0
Умида Омонова Гуленай Айдин 0,5 : 0,5
Нодира Нодиржонова Хаяле Батур 1:0.
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси якуний жадвалда 3-ўринни эгаллади. 2-ўриндаги АҚШ билан очколар бир хил, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича америкаликлар олдинда бўлди. Хитой эса 4-поғонада қолди.
Аёллар мусобақасида тахталар кесимида: 4-тахтада Нодира Нодиржонова 3-ўрин ва бронза медални қўлга киритди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.