10 дан ортиқ мактаб ўқувчилари сув ичиб, ўткир ичак касаллигида гумонланиб, шифохонага мурожаат қилишган.
Аниқланишича, ҳозирда мактаб ўқувчиларининг соғлиғи ижобий бўлиб, уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан текшириш ишлари олиб борилиб, сувдан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа воситалардан кимёвий таҳлил учун намуналар олинди.
Шунингдек, мазкур вазият вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.