Бокс. Бивол Бетербиевга қарши жангдан 30 млн доллар гонорар ишлаб олади

Бокс. Бивол Бетербиевга қарши жангдан 30 млн доллар гонорар ишлаб олади

12 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Кечанинг марказий жангида яримоғир вазн тоифасида WBA ва IBO камарлари соҳиби, россиялик Дмитрий Бивол WBC, WBO ҳамда IBF йўналишларидаги чемпион ҳамюрти Артур Бетербиевга қарши рингга кўтарилади.

Маълум бўлишича, Бивол мазкур жанг орқали 30 млн доллар гонорарга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Дмитрий ўзининг сўнгги жангини 1 июнь куни мисрлик Малик Зинадга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.