Ушбу мусобақаларда ҳакамларимиз ҳам муваффақиятли фаолият олиб борди. Уларнинг ҳалоллиги, вазиятларни аниқ баҳолаши ҳамда тўғри қарорлари учун мусобақа ташкилотчилари ўз миннатдорликларини ҳозирга қадар турли усулларда билдириб ўтмоқда.
Олимпия ўйинлари муваффақиятига қўшган ҳиссаси, меҳнати ва садоқати, Олимпия қадриятларини кенг ёйиш ва бирлаштиришдаги улкан ёрдами учун хоразмлик ҳакамимиз Алишер Полвонов, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда “Париж 2024” Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Президенти Тони Эстангует томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.