Давлат раҳбарига “Заҳа Hadid Architects” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган мажмуа, Чирчиқ дарёси участкасида рекреацион зона барпо этилаётгани, Самарқанд шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси сессиясига тайёргарлик кўриш ва бошқа лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб бормоқда. Ушбу нуфузли ташкилот Бош конференциясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон Президентининг шу йил 15 мартдаги қарорига мувофиқ, бунга тайёргарлик бошлаб юборилган.
Шу боис Бухоро шаҳрининг чеккасида университет учун янги кампус қуриш режалаштирилмоқда. 43 гектарда лойиҳалаштирилаётган мажмуада барча факультетлар, маъмурият, ётоқхоналар, лабораториялар, кутубхона, стадион, спорт зали ва амфитеатр яхлит жойлашади. Дарс ва амалиёт учун замонавий шароитлар яратилади. Ётоқхона ўрни 3 мингтадан 6 мингтага ошади. Бўш майдонларга дарахтлар экилиб, боғ барпо этилади.
Бухорога келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида поезд вокзали ёнида йўл ўтказгич барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳага кўра, 450 метрлик бу йўл транспортлар қатновини алоҳида ташкил этиш имконини беради, вокзал ва Ичан қалъа ўртасида пиёдалар хавфсиз ҳаракатланади.
Тақдимотда Тошкент шаҳрида инвестиция дастурларининг бажарилиши ҳақида ҳам ахборот берилди. Қайд этилгандек, жорий йилнинг ўтган даврида 2 миллиард доллар қийматидаги инвестициялар ўзлаштирилган. 200 га яқин саноат лойиҳалари фойдаланишга топширилиб, 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Жумладан, Янгиҳаёт туманидаги технопаркда 46 та корхона ташкил этилмоқда.
Президент йил якунигача мўлжалланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, энергия тежамкорликка алоҳида аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.