Теннис. Медведев ATP турнирини омадли бошлади

Теннис. Медведев ATP турнирини омадли бошлади

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Даниил Медведев Пекин шаҳри мезбонлигида ўтаётган ATP турнирида муваффақиятли старт олди.

Россиялик теннисчи биринчи босқичда рейтингнинг 46-поғонасида бораётган франциялик Гаэль Монфисни мағлубиятга учратди — 6/3, 6/4. Даниил теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб олди — 3:2.

Тўқсон уч дақиқа давом этган баҳсда Медведев 2, Монфис 1 та эйс зарбани амалга оширган. Қўшхатолар Даниилда кўпроқ бўлди — 8 га 6. Россиялик теннисчи брейклар бўйича устунликка эришди — 5 га 2! Энди у 1/8 финалда яна бир франциялик теннисчи Адриан Маннаринога қарши кортга чиқади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.