Гиламчилик юртимизда қадимдан ривожланган бўлиб, Хоразмдаги қазишмалар пайтида милоддан аввалги 1-минг йилликка мансуб гилам намунаси топилган.Марказий Осиё гиламлари учун хос бўлган, нақшининг аниқлиги, гўзал бўлиши ва рангларининг уйғунлиги уларнинг бадиий қимматини оширган.
Хива ва Самарқанд гиламчилик мактаби сафига бугун Наманган гиламчилари дадил кириб боришмоқда.«Наманган ипак гиламлари» фабрикасининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 500 минг кв.м бўлиб, бу ички бозор эҳтиёжларини тўла қондиради.
Фабрикада технологик жараёнлар автоматлаштирилган бўлиб, бу меҳнат унумдорлигини орттиради. Ҳозирги кунда корхонада 25 нафар ходим ишламоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.