Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси йилда амалга ошириладиган янги чора-тадбирларни маълум қилди.
Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми (7 фоизи) бюджетдан қопланади.
Шунингдек, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.
Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.