Варданяннинг клуби ўтган ҳафта якунида «KSV Witten 07» жамоаси билан беллашиб, 22:7 ҳисобда ғалаба қозонди. Хусусан, 80 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз ҳам муваффақиятли иштироки билан ғалабага муносиб ҳисса қўшди.
Ҳар ҳафта бўлиб ўтадиган баҳсларда спортчимиз ўзининг спорт формасини бир маромда ушлаб туриш баробарида катта тажриба орттириши кўзда тутилган. Клуб билан келишувга кўра, Варданян терма жамоадан чақирув бўлганда Тошкентга қайтиб келади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.