Ҳиндистонда допинг-офицер келишини эшитган оғир атлетикачиларнинг 219 нафари мусобақада қатнашмасликка қарор қилди

Ҳиндистонда допинг-офицер келишини эшитган оғир атлетикачиларнинг 219 нафари мусобақада қатнашмасликка қарор қилди

Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича мусобақага допинг-офицерлар келишини эшитган 219 нафар спортчи баҳсларда қатнашмайдиган бўлди.

Чемпионат Уттар-Прадеш штатининг Модинагар шаҳрида бўлди. Мусобақа бошланишига оз вақт қолганда атлетларга мамлакат антидопинг агентлиги ходимлари келиши ҳақида хабар беришди. Якунда эса рўйхатдан ўтган 519 нафар спортчининг 219 нафари мусобақада қатнашишдан бош тортди.

Одатда штатлар даражасидаги баҳсларда антидопинг текширувлари ўтказишмасди.

Иштирокчиларнинг камайиб кетгани сабабли баъзи вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилмади ёки 1-2 нафар қатнашчи иштирокида бўлиб ўтди.

Манба: Amar Ujala

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.