Таэквондочимиз Дилмурод Маъруфжонов жаҳон чемпионида олтин медалга сазовор бўлди!
Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. 45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал баҳсида мексикалик Хуан Родригесни 2:0 (18:15, 14:6) ҳисобида мағлубоятга учратишга эришди. Мусобақада иштирок этаётган қолган спортчиларимизга ҳам мана шундай муваффақият тилан қоламиз. Баракалла, Дилмурод!
Манба: olympic.uz